Хитойдан муносабат: Расмий Тошкент ва Боку иттифоқчилик муносабатлари доирасида аниқ ҳаракатларга ўтмоқда
Июль 04, 2025. 09:28 • 2 дақ
• 82
ПЕКИН, 4 июль. /"Дунё" АА/. Хитой Давлат кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий ривожланиш тадқиқотлари маркази Евроосиё ижтимоий тараққиёт институти директори ўринбосари Сюй Тао "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2-4 июль кунлари Озарбайжонга буюрган давлат ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ўзбекистон ва Озарбайжон Олий давлатлараро кенгашининг иккинчи мажлиси якунлари мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг таъсирчан динамикасини намоён этмоқда. Бундай кенг кўламли ҳужжатлар тўпламининг имзоланиши Тошкент ва Боку иттифоқчилик муносабатлари доирасидаги декларациялардан аниқ ҳаракатларга ўтаётганини тасдиқлайди, бу эса Евроосиё интеграцияси руҳи ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тамойилларига тўлиқ мос келади.
2025-2029 йилларга мўлжалланган "Йўл харитаси" алоҳида эътиборга лойиқ. Чунки унда узоқ муддатли ҳамкорликнинг тизимли вектори белгиланган. Бу шунчаки сиёсий сигнал эмас, балки саноат ва қишлоқ хўжалигидан тортиб экология ва таълимгача бўлган асосий соҳаларни қамраб олган аниқ ҳаракатлар режасидир. Бундай яхлит ёндашув Хитойнинг кенг қамровли шериклик моделига мос келади, биз уни "Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасида илгари суряпмиз.
2030 йилгача товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларга етказиш дастури ва саноат кооперацияси иқтисодий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлайди. Денгиз орқали ташиш ва "яшил" энергия соҳасидаги келишувлар эса Каспий денгизи орқали транзит учун янги имкониятлар очади. Хитой минтақадаги энг йирик инфратузилма инвестори сифатида бундай лойиҳаларга катта қизиқиш билдирмоқда, чунки улар бизнинг Марказий Осиё ва Кавказдаги логистика ташаббусларимизни қўллаб-қувватлайди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Тадбиркорлар кенгаши ҳамда Саноат-иқтисодий зоналар форумининг ташкил этилиши иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришга инновацион ва прагматик ёндашувни ифодалайди. Ушбу механизмлар ҳукуматлараро келишувларни шунчаки тўлдирмайди – улар бизнес ҳамжамиятлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқа каналларини яратади.
Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшни давлатлар геосиёсий қарама-қаршиликларсиз ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу Хитойнинг биргаликдаги тараққиёт ва тинч-тотув яшаш бўйича глобал ташаббусига мос келади. Ишончим комилки, Пекин кўп томонлама платформалар, жумладан, ШҲТ ва "Марказий Осиё – Хитой" формати доирасида бундай форматларни қўллаб-қувватлайди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари