Мадриддан муносабат: Ўзбекистон–Жанубий Корея муносабатларининг ривожланиши халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотмоқда
Сентябрь 17, 2026. 12:00 • 2 дақ
• 117
МАДРИД, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Испаниядаги Пан-Европа иттифоқи президенти, профессор Карлос Уриарте Санчес “Дунё” ААга Ўзбекистон Президентининг 13–16 сентябрь кунлари Жанубий Кореяга амалга оширган давлат ташрифи ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:
– Сеулда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар ва эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлади.
Ўзбекистон ва Жанубий Кореяни боғлаб турган юксак сиёсий ишонч ва ўзаро ҳурматни алоҳида таъкидлашни истардим. Бугунги кунда айнан шу мустаҳкам пойдевор асосида икки давлатнинг узоқ муддатли манфаатларига жавоб берадиган стратегик ҳамкорликнинг янги йўналишлари шаклланмоқда.
Жанубий Кореянинг илғор технологиялари ва Янги Ўзбекистоннинг саноат салоҳиятига асосланган инновацион ва технологик альянсни шакллантириш ташаббусига алоҳида аҳамият қаратаман.
Ўзбекистон – Жанубий Корея муносабатларининг жадал ривожланиши нафақат икки мамлакат халқлари, балки халқаро ҳамжамиятда ҳам қизиқиш уйғотди. Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш ва замонавий технологияларни ривожлантириш борасидаги муваффақиятли тажрибаси эътирофга лойиқ.
Ташриф давомида корейс диаспорасининг Ўзбекистондаги ролига қаратилган эътиборни юқори баҳолайман. Бундан буён ҳам икки мамлакат ва халқлар ўртасида дўстлик алоқалари кенгайиши, шубҳасиз.
Эришилган келишувлар изчил амалиётга татбиқ этилиб, Ўзбекистон – Жанубий Корея стратегик шериклиги янги, янада юқори босқичга кўтарилишига ишонаман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси