Ўзбек миллий санъати Малайзиядаги маданият фестивалида намойиш этилди
Сентябрь 17, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 59
КУАЛА-ЛУМПУР, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 8–14 сентябрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида “Чегара билмас ҳамжиҳатлик” мавзусида маданият фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Минглаб малайзияликлар ва хорижий сайёҳларни жалб этган мазкур маданий дипломатия ҳафталигида Малайзия, Ўзбекистон, Хитой ва Ҳиндистондан моҳир санъат усталари иштирок этди.
АСЕАН минтақасидаги ушбу нуфузли фестивалда илк бор иштирок этган Ўзбекистон Миллий мақом ансамблининг чиқишлари тадбирнинг энг ёрқин маданий дастурларидан бири бўлди. Ансамбль ижросидаги миллий куйлар ва доира садолари фестиваль иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотиб, ўзбек миллий мусиқа санъатининг ўзига хослиги ва бой анъаналарини намойиш этди.
Ўзбек санъаткорларининг иштироки нафақат миллий маданиятимизни кенг тарғиб қилиш, балки Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, урф-одатлари ва сайёҳлик салоҳиятини Малайзия ҳамда кенг АСЕАН минтақаси аҳолисига янада яқинроқ танитишга хизмат қилди.
Бу каби маданий тадбирлар хорижий аудиториянинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини ошириш, мамлакатимизнинг туристик жозибадорлигини тарғиб қилиш ва айниқса, бой исломий меросимиз билан боғлиқ зиёрат туризмини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси