Мадриддан муносабат: “Янги Тошкент” мегалойиҳаси Марказий Осиё тараққиётининг янги босқичи рамзига айланмоқда
Май 20, 2026. 08:10 • 3 дақ
• 107
МАДРИД, 20 май. /“Дунё” АА/. Испаниядаги Умум-Европа иттифоқи президенти, профессор Карлос Уриарте Санчес “Дунё” АА мухбирига Ўзбекистон Президентининг 17–18 май кунлари Боку шаҳрига амалий ташрифи ҳамда Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси тадбирларидаги иштироки юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:
– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасидаги Етакчилар саммитидаги нутқи Ўзбекистон бугунги кунда Евроосиё маконида барқарор ривожланиш, ижтимоий адолат ва замонавий урбанизация трансформациясининг фаол тарафдорларидан бирига айланганини яна бир бор намоён этди.
Дунё аҳолиси жадал ўсиб, урбанизация жараёнлари мисли кўрилмаган суръатларда кечаётган ҳозирги шароитда айнан Шавкат Мирзиёев каби етакчилар халқаро ҳамжамиятга нафақат глобал таҳдидларни англаш, балки уларни ҳал этиш бўйича аниқ ва амалий механизмларни ҳам таклиф қилмоқда. Унинг нутқи чуқур стратегик ёндашув, келажак авлодлар олдидаги юксак масъулият ва барқарор ҳамда инклюзив ривожланиш тамойилларига содиқликни яққол намоён қилди.
Янги Ўзбекистонда уй-жой қурилиши ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар алоҳида эътиборга лойиқ. Йиллик уй-жой қурилиши ҳажмининг бир неча баробар оширилгани, аҳоли учун ҳамёнбоп уй-жой дастурларига катта маблағлар йўналтирилаётгани, норасмий турар жойларни тартибга солишга қаратилган қонунчилик базаси шакллантирилгани ва реновация дастурларининг амалга оширилаётгани мамлакат раҳбариятининг тизимли ва ижтимоий йўналтирилган сиёсат юритаётганидан далолат беради.
Айниқса, “Янги Тошкент” мегалойиҳаси Марказий Осиё тараққиётининг янги босқичи рамзига айланмоқда. “Яшил”, “ақлли”, “хавфсиз” ва “15 дақиқалик шаҳар” тамойилларига асосланган мазкур лойиҳа энг илғор урбанизация ёндашувларни ўзида мужассам этган. Қиймати 25 миллиард доллардан ортиқ инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилаётгани эса халқаро ҳамкорларнинг Ўзбекистон иқтисодий сиёсати ва сармоявий салоҳиятига бўлган ишончини кўрсатади.
Президентнинг экологик барқарорлик ва аҳоли турмуш сифатини оширишга қаратилган ташаббуслари ҳам катта эътирофга сазовор. Хусусан, шаҳарларни кўкаламзорлаштириш даражасини 30 фоизга етказишга қаратилган “Яшил макон” ва “Тоза ҳаво” дастурлари экологик хавфсизлик ҳамда иқлим барқарорлигига масъулиятли ёндашув намунасидир.
Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Халқаро “Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси”ни ташкил этиш ташаббуси ҳам долзарб аҳамиятга эга. Бу таклиф рақамли трансформациянинг глобал тенденцияларига мос келиб, шаҳар бошқаруви соҳасида технологиялар, стандартлар ва илғор тажрибалар алмашиш учун муҳим халқаро платформани шакллантириши мумкин.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида уй-жой қурилишини молиялаштириш масалалари бўйича халқаро форум ўтказиш ва БМТ–Ҳабитатнинг “Яшил шаҳар” халқаро мукофотини таъсис этиш ташаббуслари ҳам Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш бўйича глобал кун тартибини шакллантиришдаги фаол ролини тасдиқлайди.
Шу билан бирга, Президентнинг анъанавий маҳаллий ўзини ўзи бошқариш институти – маҳалланинг ижтимоий барқарорлик ва жамоавий ҳамжиҳатликни таъминлашдаги ўрнига қаратаётган эътибори ҳам юксак баҳога лойиқ. Бу замонавий тараққиёт ёндашувлари миллий қадрият ва тарихий анъаналар билан уйғунлашаётганини кўрсатади.
Бугун Ўзбекистон иқтисодий ўсиш, технологик модернизация, ижтимоий масъулият ва барқарор ривожланишни муваффақиятли уйғунлаштираётган давлат сифатида халқаро майдонда тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда.
Ишончим комилки, Шавкат Мирзиёевнинг урбанизация, барқарор ривожланиш ва халқаро ҳамкорлик соҳасидаги ташаббуслари глобал барқарорликни мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш сифатини юксалтириш ҳамда келажакнинг замонавий, хавфсиз ва экологик барқарор шаҳарларини шакллантиришга хизмат қилишда давом этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Бокудан муносабат: WUF-13да Ўзбекистондаги урбанизация ислоҳотлари яққол намоён бўлди

Пекиндан муносабат: Боку форумида Ўзбекистоннинг барқарор шаҳарсозлик сиёсати юқори баҳоланди


