Москвадан муносабат: Ҳиндистон Ўзбекистоннинг кўп векторли ташқи сиёсий курсига жуда мос келади

Сентябрь 01, 2026. 14:00 • 2 дақ

66
Москвадан муносабат: Ҳиндистон Ўзбекистоннинг кўп векторли ташқи сиёсий курсига жуда мос келади

МОСКВА, 31 август. /“Дунё” АА/. Россия давлат гуманитар университети Халқаро муносабатлар кафедраси доценти Юрий Сигов Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 29–30 август кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи якунларини “Дунё” АА учун шарҳлади:

— Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришни масалаларини муҳокама қилди. Учрашувлар якунида Қўшма баёнот ва қатор ҳужжатлар имзоланди.

Шу муносабат билан Деҳли ташқи сиёсат векторининг Марказий Осиёга қаратилган йўналиши сезиларли даражада фаоллашгани ҳамда минтақа мамлакатларининг Ҳиндистон билан алоқаларни кенгайтиришга нисбатан ортиб бораётган қизиқишини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Менинг назаримда бу борада учта омил жуда муҳим ҳисобланади.

Шунингдек ўқинг

Биринчидан, Ҳиндистон Ўзбекистон учун нафақат муҳим ва манфаатли шерик, балки энг қадимий цивилизациялардан бири ҳамдир. Мамлакатлар ўртасида замонавий алоқаларни кенгайтириш учун айнан чуқур цивилизациявий пойдевор ва ришталар мавжуд бўлиб, бу Тошкент ва Деҳлини табиий ҳамкорларга айлантиради.

Иккинчидан, Ҳиндистон Марказий Осиёнинг энг яқин географик қўшнисидир. Деҳлидан Тошкентга икки соатда учиб келиш мумкин. Шу сабабли икки мамлакатнинг ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш учун имкониятлари амалий ва жуда ҳам кенгдир.

Учинчидан, Ҳиндистон билан алоқалар Тошкентнинг кўп векторли ташқи сиёсий курсига жуда мос келади. Қолаверса, Ҳиндистон учун ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ғоят манфаатлидир.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш