Варшавадан муносабат: Ўзбекистон Президентининг ШҲТ саммитидаги нутқидаги таклифлар нафақат ташкилот фаолияти, балки жаҳон сиёсатидаги глобал тенденциялар учун ҳам муҳим
Сентябрь 07, 2025. 11:10 • 2 дақ
• 105
ВАРШАВА, 7 сентябрь. /"Дунё" АА/. Польша табиий-гуманитар фанлар университети профессори, доктор Ежи Шукальский "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 31 август – 1 сентябрь кунлари Хитойнинг Тяньцинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги иштироки якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди:
– Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) юбилей, йигирма бешинчи саммитида нафақат мзкур ташкилотга аъзо давлатлар, балки БРИКС деб аталадиган гуруҳга кирувчи давлатларнинг йигирмадан ортиқ раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев саммитдаги нутқида нафақат Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолияти, балки жаҳон сиёсатидаги глобал тенденциялар учун ҳам муҳим бўлган қатор муҳим масалаларга эътибор қаратди.
Мамлакатингиз етакчиси халқаро майдонда қарама-қаршилик тенденцияси кучайиб бораётганидан чуқур ташвиш билдирди ва можароларга барҳам бериш, ўзаро ишончни тиклаш, тинч-тотув яшашни таъминлаш ва халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя этиш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг ушбу ташаббуси минтақада ишонч ва мулоқот муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган.
Ўзбекистон Президентининг нутқи ШҲТ стратегик кун тартибини шакллантиришга қўшилаётган салмоқли ҳисса бўлиб, мамлакатнинг тинчлик, барқарорлик ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги изчил йўналишини тасдиқлайди.
Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, ШҲТни ривожлантириш бўйича қатор таклифларни ҳам билдирди. Хусусан, ШҲТни кенгайтириш, ноаниқлик шароитида халқаро майдонда унинг овозини кучайтириш, ишончнинг янги механизмларини жорий этиш, хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорликни таъминлаш каби таклифлар эътиборга молик.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари