Logo

Польшадан муносабат: Ўзбекистон Президенти томонидан СПEКА мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича илгари сурилган янги таклиф, ғоя ва ташаббуслар долзарб ва муҳим аҳамиятга эга

Ноябрь 27, 2023. 07:37 • 2 дақ

327
Польшадан муносабат: Ўзбекистон Президенти томонидан СПEКА мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича илгари сурилган янги таклиф, ғоя ва ташаббуслар долзарб ва муҳим аҳамиятга эга

ВАРШАВА, 27 ноябрь. /"Дунё" АА/. "Польша-Осиё" Савдо палатаси президенти Януш Пехочински "Дунё" АА учун интервьюсида 24 ноябрь куни Бокуда бўлиб ўтган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) саммити якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди:

- Биз Польшада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятини диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Унинг Бокуда бўлиб ўтган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПEКА) биринчи саммитидаги иштироки натижаларини юқори баҳолаймиз.


Кейинги йилларда мустаҳкамланиб бораётган яхши қўшничилик ва ишонч муҳити, Марказий Осиёда чуқурлашиб бораётган интеграция жараёнлари барчамизда катта қизиқиш уйғотмоқда.


Ўзбекистон Президенти томонидан СПEКА мамлакатлари ўртасида "яшил" иқтисодиёт, инновациялар, юқори технологиялар, логистика, муқобил энергия, "ақлли" қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, замонавий ижтимоий инфратузилмани яратиш бўйича илгари сурилган янги таклиф, ғоя ва ташаббуслар муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.


Польшада янги ҳукумат тузилганидан кейин Марказий Осиё Варшава ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлади. Биз 2019 йилда қабул қилинган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясини тўлиқ амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз. Бу минтақавий ҳамкорликдаги ижобий ўзгаришларни рағбатлантиради ва минтақанинг Европа Иттифоқи манфаатлари учун ортиб бораётган стратегик аҳамиятини тасдиқлайди.


Европа Иттифоқи, шу жумладан Польша, Марказий Осиёнинг стратегик географик жойлашуви, улкан энергия ресурслари, муҳим бозор салоҳияти ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлашдаги ролини ҳисобга олган ҳолда шу минтақада муҳим манфаатларга эга.


Варшава Тошкентнинг Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги транспорт-коммуникация алоқаларини, биринчи навбатда, Транскаспий транзит йўлагини шакллантириш орқали ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди. Ишончим комилки, Польшанинг янги ҳукумати Марказий Осиёда барқарор ривожланиш лойиҳаларини амалга ошириш учун маблағ ажратади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш