Будапештдан муносабат: Форум натижалари Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги янги лойиҳалар, ҳамкорлик ва қўшма ташаббуслар учун мустаҳкам асос яратади
Апрель 26, 2025. 10:54 • 2 дақ
• 87
БУДАПЕШТ, 26 апрель. /"Дунё" АА/. Венгриянинг "Meditop Pharmaceutical" компанияси вакили Янош Ваник "Дунё" АА учун интервьюсида 23-24 апрель кунлари Зомин туманида бўлиб ўтган "Халқаро бизнес-форум Жиззах 2025" тадбири ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Форум юқори савияда ташкил этилди. Венгрия компанияларини таклиф этгани ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотга майдон яратгани учун мамлакатингиз Ташқи ишлар вазирлигига миннатдорлик билдираман.
"Жиззах 2025" бизнес-форуми биз учун қимматли маълумот ва илҳом манбаи бўлди. Биз Жиззах вилояти, хусусан, Зомин туманининг жадал ривожланаётган салоҳиятини ўз кўзимиз билан кўриш имконига эга бўлдик. Вилоятнинг имкониятлари чинакам далда беради ва биз ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг реал истиқболларини кўряпмиз, шу жумладан фармацевтика соҳасида ҳам.
Сўнгги йилларда Венгрия билан Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар фаол кенгайиб бормоқда. Бу каби тадбирлар эса икки томонлама алоқаларни янада чуқурлашишида муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, бизнес-форумда Венгриянинг "Спектрум", "Global Pro Consulting" компаниялари, Обуда университети ва бошқа бир қатор бизнес тузилмалари вакиллари ҳам фаол иштирок этди. Барча иштирокчилар форум юқори савияда ўтганини таъкидлаш баробарида ўзбекистонлик шерикликлар билан келгусида ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди. Форум натижалари Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги янги лойиҳалар, ҳамкорлик ва қўшма ташаббуслар учун мустаҳкам асос яратади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кенжи Ҳирата: Япония–Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот