“London Post”: Амир Темур мероси Лондонда халқаро миқёсда ўрганилмоқда
Май 05, 2026. 14:55 • 2 дақ
• 300
ЛОНДОН, 5 май. /“Дунё” АА/. Британиянинг “London Post” нашрида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ҳақида мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақола муаллифлари Раза Сайед ва Муҳаммад Алининг ёзишича, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида бўлиб ўтган тадбир дипломатик алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган. Унда дипломатлар, академик доиралар вакиллари ва маданият арбоблари иштирок этган.
Тадбирда Ўзбекистоннинг бой тарихи, миллий урф-одат ва анъаналари, маданияти ва дипломатияси ҳақида маълумот берилган. Дипломатлар Амир Темур мероси ҳамда унинг давлатчилик, илм-фан, меъморчилик ва цивилизация ривожига қўшган ҳиссасига алоҳида тўхталиб ўтган.
Учрашув давомида меҳмонларга ўзбек миллий таомлари, жумладан, палов, сомса, турли ширинликлар ва анъанавий кўк чой таклиф этилган. Муаллифларнинг фикрича, кечанинг гастрономик қисми ўзбек меҳмондўстлиги ва маданий ўзига хослигининг ёрқин ифодаси бўлган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси