Хитой ишбилармонлари Ўзбекистондаги инвестиция имкониятлари билан танишди

Июль 18, 2026. 11:30 • 59 сония

96
Хитой ишбилармонлари Ўзбекистондаги инвестиция имкониятлари билан танишди

ШЭНЬЧЖЭНЬ, 18 июль. /“Дунё” АА/. Шэньчжэнь шаҳрида Ўзбекистоннинг инвестиция, экспорт ва туризм салоҳиятига бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Бош консулхонаси ҳамда “Futian Enterprises Service Centre” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 70 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этди.

Иштирокчиларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг сармоявий жозибадорлиги, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари экспорти тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир доирасида Хитойнинг “Dayang Group”, “Shenzhen Logistics and Supply Chain Management” ҳамда “Huasheng” компаниялари вакиллари Ўзбекистон қонунчилиги, инвесторлар учун тақдим этилаётган имтиёзлар ва мамлакат орқали ташқи бозорларга чиқиш имкониятлари ҳақида тақдимотлар ўтказди.

Форумда жорий йил сентябрь ойида 20 дан ортиқ Хитой компанияси вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш