"London Post" нашри: Ўзбекистон Президентнинг БМТдаги нутқи республиканинг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш кун тартибига қатъий содиқлигини тасдиқлади
Октябрь 14, 2025. 10:13 • 55 сония
• 70
ЛОНДОН, 17 октябрь. /"Дунё" АА/. Буюк Британиянинг "London Post" нашрида "Ўзбекистон барқарор тараққиёт йўлида: Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги ташаббуслари" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг нутқи нафақат мамлакатдаги ислоҳотлар динамикасини, балки Марказий Осиёнинг жаҳон майдонидаги ролини кучайтиришга қодир бўлган дадил ташқи сиёсий ташаббусларни ҳам акс эттиради.
"Президент ўз нутқида мамлакатдаги ўзгаришларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаш баробарида, уларни БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанглигини қайд этди. Ҳар томонлама ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт учун ички ислоҳотларни такомиллаштириш ҳамда ҳар бир оила ва ҳар бир фуқаронинг ҳаёт сифатини тубдан яхшилашга қаратилган ташаббуслар таклиф этилди, – деб ёзилган мақолада.
Британия нашрига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80 йиллик юбилей сессиясидаги нутқи Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш кун тартибига қатъий содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.
"Билдирилган ташаббуслар инсон капитали ва глобал бирдамлик тараққиётнинг асосий ресурслари бўлган келажак тасаввурини акс эттиради", – дея урғуланган "London Post" мақоласида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда