Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара ўтказиш пунктларида "яшил" йўлаклар ташкил этилади
Август 06, 2025. 11:47 • 43 сония
• 223
ОСТОНА, 6 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Қозоғистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат даромадлари қўмитаси раиси Жандос Дуйсембиев билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон юк ташувчи компаниялари Қозоғистон ва Россия ўртасидаги чегара ўтказиш пунктлари орқали мева-сабзавот ва бошқа тез бузиладиган юкларни ташишда дуч келаётган муаммолар, "CarGoRuqsat" электрон навбат тизимидаги тушунмовчиликлар, чегара ҳудудларида "яшил" йўлакларнинг йўқлиги, автотранспорт воситалари учун тўхташ ва ҳайдовчиларнинг кутиб туришига етарли шароитлар мавжуд эмаслиги каби бир қатор масалалар хусусида фикр алмашилди.
Қозоғистон томони электрон навбатлар бўйича вазиятдан бохабар эканлигини ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида тизимга ўзбек тилида алоҳида саҳифа очилганини ва қўшимча йўлаклар жорий қилинганини маълум қилди.
Музокара якунида томонлар ўртасида мева-сабзавот маҳсулотларининг чегаралардан тўсиқсиз ўтиши учун "яшил" йўлаклар жорий этиш бўйича зарур қарорлар қабул қилишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда