Қозоғистон ўзбек ташувчилари учун транзитни соддалаштиришни режалаштирмоқда
Февраль 19, 2024. 18:01 • 51 сония
• 144
ОСТОНА, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Қозоғистоннинг «Kazinform» халқаро ахборот агентлиги порталида «Қозоғистон ўзбек ташувчилари учун транзитни соддалаштиришни режалаштирмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Ўзбекистон делегацияси билан минтақалараро ҳамкорлик бўйича олиб борилган музокаралар якунлари ҳақида фикрлари қаламга олинган.
«Ҳудудлараро ҳамкорлик форумларини ўтказиш муҳимлигини алоҳида таъкидладик. Биз Марказий Осиё минтақаси аҳолиси учун долзарб масала – сув-энергетика комплекси юзасидан фикр алмашдик ва уни ҳал қилиш йўлларига эътибор қаратдик», – дея Мурат Нуртлеу фикрларидан иқтибос келтирган агентлик.
Таъкидланишича, учрашувда бошқа қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши ҳам муҳокама қилинган.
«Ушбу ташаббуслар ташқи сиёсат идоралари томонидан қўллаб-қувватланишига келишиб олдик. Икки давлатнинг транзит салоҳиятини оширадиган янги темир йўлларни қуриш лойиҳаларига эътибор қаратилди. Ўз навбатида, биз Ўзбекистон ташувчилари учун чегара орқали транзитни соддалаштириш бўйича фундаментал ишларни давом эттиришимизга ишонтирдим. Буларнинг барчаси халқларимизнинг туб манфаатларига жавоб беради, деб ўйлайман», – дея қўшимча қилди вазир деб ёзган «Kazinform».
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда