Абу-Дабида АҚШ ва ЕИ иштирокида Украина–Россия музокаралари бўлиб ўтмоқда

Ноябрь 10, 2026. 18:25 • 2 дақ

• 60
Абу-Дабида АҚШ ва ЕИ иштирокида Украина–Россия музокаралари бўлиб ўтмоқда
“РИА Новости” сурати

АБУ-ДАБИ, 10 ноябрь. /“Дунё” АА/. БАА пойтахтида АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатиш ва можарони тинч йўл билан ҳал этиш шартларини ишлаб чиқишга бағишланган Россия–Украина ўртасидаги икки кунлик музокаралар бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Россиянинг “ТАСС” ахборот агентлигига таяниб.

Россия делегациясига Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский, Украина делегациясига эса Ташқи разведка хизмати раҳбари Рустем Умеров бошчилик қилмоқда. АҚШдан президентнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер қатнашмоқда.

Шунингдек ўқинг

Европа вакилларининг иштироки алоҳида эътибор қозонмоқда. Музокараларга Германия, Франция, Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва НАТО ҳам жалб этилган. Франция ТИВ раҳбари Жан-Ноэл Барронинг сўзларига кўра, Германия, Франция ва Буюк Британия вакиллари тўғридан-тўғри музокараларда қатнашмоқда.

Учрашувлар икки кун – 10–11 ноябрга мўлжалланган. Жаред Кушнер учрашувларда томонлар ўртасида самарали мулоқот ўрнатилишига умид билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш