Ўзбекистон ва Туркманистон парламентлараро дўстлик гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди
Июль 25, 2025. 16:01 • 55 сония
• 214
АШХОБОД, 25 июль. "Дунё" АА/. 23 июль куни Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Туркманистон Межлисининг парламентлараро дўстлик гуруҳларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари билан икки қардош мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳамда кўп қиррали ҳамкорлик азалий дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойиллари асосида изчил ривожланаётгани эътироф этилди.
Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг ажралмас қисмига айланган парламентлараро мулоқот, шу жумладан, икки томонлама асосда парламентлараро дўстлик гуруҳлари ташкил этилгани қонун ижодкорлиги ва парламент дипломатиясини ривожлантириш борасида тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтираётганлиги алоҳида таъкидланди.
Иштирокчилар парламент дипломатияси орқали давлатлараро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда олий даражада эришилган келишувлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан биргаликда парламент назоратини йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этишини қайд этдилар.
Шунингдек, парламентлараро мулоқотни янада фаоллаштириш, парламентлар аъзолари ўртасида доимий ишчи алоқаларни йўлга қўйиш, қўшма тадбирлар ва ўзаро амалий ташрифларни амалга ошириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берувчи "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда