Сванте Корнелл: Ўзбекистон Президентининг Марказий Осиё давлат раҳбарлари Маслаҳат учрашувини ўтказиш ташаббуси минтақавий интеграцияда муҳим аҳамият касб этди
Август 13, 2025. 18:17 • 2 дақ
• 65
СТОКГОЛЬМ, 13 август. /"Дунё" АА/. АҚШнинг нуфузли "ақл марказ"ларидан бири – Кавказ ва Марказий Осиё институти сайтида Стокгольм шаҳридаги Тараққиёт ва хавфсизлик сиёсати институти директори, швециялик таниқли таҳлилчи, Сванте Корнеллнинг Марказий Осиёда интеграция жараёнларининг шаклланишига доир таҳлилий мақоласи эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Муаллиф ушбу мақоласида Марказий Осиё минтақасидаги мавжуд интеграция жараёнларини батафсил таҳлил қилган.
Нашрда таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Марказий Осиё давлат раҳбарлари Маслаҳат учрашувлари механизмини йўлга қўйиш ташаббуси бу йўлда биринчи ва энг муҳим туртки бўлди.
"Ушбу форматдаги етакчиларнинг ҳар йили ўтказилаётган учрашувлари кўплаб соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклиф ва ташаббуслар ишлаб чиқилишига хизмат қилмоқда, ҳамкорлик жараёнига бошқалар ҳам жалб этиляпти", – деб ёзган муаллиф.
Швециялик сиёсатшуносга кўра, "Марказий Осиё плюс" мулоқот форматларининг институционализацияси ҳам умумий минтақавий ўзига хосликни мустаҳкамлашга фаол хизмат қилаяпти.
"Бу формат бешта давлатга халқаро майдонда ягона позициядан жой олиш ва ташқи ҳамкорлар томонидан бирлашган минтақа сифатида қабул қилиш имконини беради. Марказий Осиё давлатлари БМТ доирасида ҳам яқин алоқа ўрнатган, жаҳон ҳамжамияти уларни ягона минтақа сифатида тан олмоқда", – деб ёзган Сванте Корнелл.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда