Тошкент Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ таҳлил марказлари вакилларини жамлади
Октябрь 02, 2025. 14:34 • 2 дақ
• 370
ТОШКЕНТ, 2 октябрь /Дунё" АА/. Кеча Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) биринчи "Марказий Осиё ва АҚШ" таҳлил марказлари форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Анжуманда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, терроризм, экстремизм ва трансчегаравий жиноятчиликка қарши курашиш бўйича "C5+1" ишчи гуруҳи доирасида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар, минтақавий ва минтақалараро алоқаларни кучайтириш, жумладан, Ўрта йўлакни ривожлантириш, рақамли ва энергетика инфратузилмасини кенгайтириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, Америка ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
МОХИ директори ўзининг қутлов сўзида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасида экспертлар мулоқотини кучайтириш ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама форматдаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнашини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бундай форумлар долзарб кун тартибини муҳокама қилиш ва амалий ташаббусларни ишлаб чиқиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.
Муҳокама очиқ фикр алмашиш тарзида ўтди ва бу хавфсизлик, иқтисодиёт, энергетика, барқарор ривожланиш соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш имконини берди.
Тадбир минтақавий ривожланишнинг устувор йўналишлари бўйича шериклик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш платформасига айланган "Марказий Осиё – АҚШ" ўзаро ҳамкорлик форматининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилгани алоҳида аҳамият касб этди.
Форумда АҚШ ва Марказий Осиё давлатларининг етакчи таҳлил марказлари, давлат идоралари ва хусусий ташкилотлари вакиллари, минтақавий институтлар ва академик ҳамжамият экспертлари иштирок этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда