Logo

Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг энергетика ҳамда сув хўжаликлари вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

Май 15, 2025. 20:51 • 43 сония

42
Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг энергетика ҳамда сув хўжаликлари вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 15 май. "Дунё" АА/. Кеча пойтахтимизда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон сув-энергетика тизими мутасаддиларининг навбатдаги ишчи учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, унда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев, Қозоғистон энергетика вазири Ерлан Аккенженов, Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов, Қирғизистон энергетика вазири Tалайбек Ибраев ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этди.

Учрашувда мамлакатлар сув-энергетика тизимининг ёз мавсумида ҳам барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тармоқлар иш режимларининг графиклари келишилди.

Бундан ташқари. томонлар ўртасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан, "Қамбарота ГEС-1" қурилиши лойиҳасининг ҳозирги ҳолати ва сув-энергетика балансини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди ҳамда яқин кунларда келгуси тадбирларни мувофиқлаштирилган тарзда ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш