Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида янги лойиҳалар амалга оширилади
Апрель 03, 2026. 15:03 • 2 дақ
• 154
АШХОБОД, 4 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов Ашхободда Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазири Миратберди Гайипов билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқотда икки қардош мамлакат ўртасидаги муносабатлар давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли барча соҳаларда, хусусан, соғлиқни сақлаш йўналишида барқарор ривожланаётгани таъкидланди.
Томонлар соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Шу билан бирга, икки давлат делегациялари ўзаро халқаро тадбирларда фаол иштирок этаётгани ва мунтазам тажриба алмашаётгани эътироф этилди.
Хусусан, шу йил февраль ойида Ашхободда ўтган соғлиқни сақлаш соҳасида дипломатия бўйича юқори даражали мулоқотда Ўзбекистон вакилларининг фаол иштирокчи юқори баҳоланди.
Суҳбат давомида икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда ҳамкорлик қилиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар мулоқотни тизимли давом эттириш ва эришилган келишувларни изчил амалга оширишга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси