Австралиядаги ватандошларимиз Наврўз байрамини бошқа мамлакатлар вакиллари билан нишонлади
Апрель 08, 2026. 11:24 • 58 сония
• 85
СИДНЕЙ, 8 апрель. /«Дунё» АА/. Австралиядаги ватандошларимиз баҳор байрами Наврўзни кенг нишонлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ушбу тадбир Сидней ва атроф ҳудудларда истиқомат қилаётган кўплаб юртдошларимизни бирлаштириб, ўзаро мулоқот ва миллий анъаналарни биргаликда нишонлаш учун қулай муҳит яратди.
Тадбирда Тожикистон, Қозоғистон ҳамда бошқа қардош мамлакатлар вакиллари, маҳаллий аҳоли фаол иштирок этди. Уларга Ўзбекистоннинг бой маданияти, туризм салоҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Ушбу байрам илиқ ва дўстона муҳитда, ўзбек халқина хос меҳмондўстлик ва ҳамжиҳатлик анъаналарига мос равишда ташкил этилди. Дастурхондан миллий таомлар ўрин олди, шунингдек, иштирокчилар учун мусиқий ва маданий дастур намойиш этилди.
Қатнашчилар Наврўзнинг мазмун-моҳияти янгиланиш, эзгулик ва бирдамлик ғояларини алоҳида таъкидлаб, бу каби тадбирлар хорижда яшаб келаётган юртдошлар ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси