Logo

Ўзбекистон ва Туркманистон маданият соҳасидаги ҳамкорликни жадаллаштиради

Май 29, 2025. 16:54 • 30 сония

625
Ўзбекистон ва Туркманистон маданият соҳасидаги ҳамкорликни жадаллаштиради

АШХОБОД, 29 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон маданият вазири Атагелди Шамурадов билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида маданий-гуманитар соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, икки давлатда маданият ва кино кунларини ўтказиш, ижодий жамоалар алмашинувини амалга ошириш, халқаро фестиваль ва кўргазмаларда иштирок этиш, музей иши ва туризм соҳасида ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, икки қардош давлат маданий мулоқотини фаоллаштириш мақсадида аниқ қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга келишилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш