Хива шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Сентябрь 23, 2025. 18:32 • 47 сония
• 100
ХИВА, 26 сентябрь. /"Дунё"АА/. Хива шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон бизнес-форуми ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Иқтисодий тадбирда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари қатнашди. Бизнес-форум чоғида икки мамлакат ҳудудлари ва ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида экспорт-импорт, инвестициялар, саноат кооперацияси, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар "Шовот-Дашогуз" чегараолди савдо зонасининг ташкил этилиши икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни янада фаоллаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Туркманистон томони учун Ўзбекистонда хорижий инвесторларга яратилган қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар, Хоразм вилоятининг иқтисодий салоҳияти, хусусан, экспорт имкониятлари ва инвестиция лойиҳалари ҳақида тақдимот ўтказилди.
Жорий йил сўнггига қадар Хоразм вилояти ишбилармон доиралари вакилларининг Дашогуз вилоятига бизнес-миссиясини ташкил қилиш тўғрисида келишувга эришилди.
Икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида бўлиб ўтган "B2G" ва "B2B" музокаралар якунида бир қатор экспорт шартномалари ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда