Қозоғистонда Сенатнинг сўнгги мажлиси бўлиб ўтди
Июнь 29, 2026. 19:30 • 2 дақ
• 118
ОСТОНА, 29 июнь. /“Дунё” АА/. Остона шаҳрида Қозоғистон Парламенти Сенатининг юқори палатасининг 30 йиллик тарихини якунлаган сўнгги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Kazinform” халқаро ахборот агентлигига таяниб.
Сенат раиси Маулен Ашимбаевнинг айтишича, 1 июлдан бошлаб амалдаги икки палатали парламентнинг ваколатлари янги Конституцияга мувофиқ тўхтатилади.
Август ойида мамлакатда янги бир палатали парламент – Қурултойга сайловлар бўлиб ўтади. Шундай қилиб, Қозоғистон 1995 йилдан бери амалда бўлган икки палатали парламент тизимидан қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг янги моделига ўтади.
Раиснинг сўзларига кўра, Сенатнинг ўттиз йиллик фаолияти давомида 890 дан ортиқ ялпи мажлислар ўтказилган, 3,5 мингдан ортиқ қонунлар қабул қилинган, турли йилларда 246 киши юқори палата депутати бўлган.
Фуқароларни қийнаётган масалалар юзасидан Ҳукуматга уч мингга яқин депутат сўрови ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар юборилди. Ушбу ишлар давомида сенаторлар доимо халқ манфаатлари ва давлат ёндашувидан келиб чиққан ҳолда иш олиб борди”, – деди Маулен Ашимбаев.
Спикер депутатлар, аппарат ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳамкорликдаги ишлари учун миннатдорлик билдириб, янги парламентнинг бўлажак сайловлардан кейин муваффақиятли фаолият кўрсатишига умид билдирди.
“Казахстанская правда” газетаси сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси