Япониянинг етакчи туроператорлари Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти билан танишди

Июнь 29, 2026. 21:00 • 2 дақ

12

ТОКИО, 29 июнь. /“Дунё” АА/. Япониянинг етакчи туроператорларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур ташриф Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси, Туризм қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида амалша оширилди.

Сафар чоғида Япония сайёҳлик компаниялари ассоциацияси (JATA) ҳамда “World Air Service Co., Ltd.”, “Hankyu Travel International Co., Ltd.”, “All Season Travel Co., Ltd.”, “Kuoni Tumlare Japan, Inc.”, “New Japan Tourist Co., Ltd.” ва “Orange Inc.” ширкатлари вакиллари иштирок этди.

Ташриф давомида делегация аъзолари “Тошкент – Термиз – Бойсун – Самарқанд – Тошкент” йўналиши бўйлаб мамлакатимизнинг маданий-тарихий, зиёрат, экологик ва этнографик туризм салоҳияти билан танишди.

Хусусан, меҳмонлар Сурхондарё вилоятидаги Фаёзтепа, Қоратепа ва Зурмала будда ёдгорликларини, Ал-Ҳаким ат-Термизий ва Султон Саодат мажмуаларини, Қирққиз қалъасини, Сангардак шаршарасини, Бойсун ҳунармандчилик марказини ҳамда Тангисар дарасини бориб кўрди.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида Регистон майдони, Имом ал-Бухорий мажмуаси, Улуғбек расадхонаси, Бибихоним масжиди, “Боқий шаҳар” мажмуаси, Амир Темур мақбараси ва Афросиёб музейига таништирув ташрифлари уюштирилди.

Шунингдек ўқинг

Сафар доирасида Термиз, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида маҳаллий сайёҳлик компаниялари иштирокида B2B форматидаги учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда Ўзбекистоннинг сайёҳлик маҳсулотлари, янги йўналишлари, транспорт-логистика имкониятлари ва меҳмонхона инфратузилмаси тақдимот қилинди.

Япониялик туроператорлар Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини, туристик йўналишларнинг хилма-хиллигини, айниқса, Сурхондарё вилоятининг буддавийлик мероси ва экотуризм имкониятларини юқори баҳолади.

Шунингдек, меҳмонлар келажакда япон сайёҳлари оқимини ошириш мақсадида мамлакат бўйлаб янги маршрутларни ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш