Хоразм ва Дашоғуз ишбилармонлари ўртасида 3 миллион долларлик шартномалар имзоланди
Июнь 11, 2026. 16:00 • 2 дақ
• 162ДАШОҒУЗ, 11 июнь. /“Дунё” АА/. Туркманистоннинг Дашоғуз шаҳрида Хоразм вилояти делегацияси иштирокида қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Хоразм вилоятидан 10 дан ортиқ хусусий корхона ва компания вакиллари қатнашди. Форум давомида қурилиш материаллари, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, логистика ҳамда савдо соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида икки ҳудуд тадбиркорлари ўртасида B2B форматидаги музокаралар ташкил этилди. Унда маҳсулот етказиб бериш, дилерлик тармоқларини яратиш ва қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Форумда Туркманистон бозорига қурилиш материаллари, лак-бўёқ маҳсулотлари, қоғоз ва картон, енгил саноат товарлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришни назарда тутувчи умумий қиймати 3 миллион долларлик янги экспорт шартномалари ва савдо битимлари имзоланди.
Ташриф доирасида делегация Дашоғуздаги ип-йигирув фабрикаси ва “Amantaý” хусусий корхонасига ташриф буюрди. Учрашувларда томонлар саноат кооперациясини кенгайтириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



