Швейцария элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
Июнь 29, 2026. 20:23 • 59 сония
• 54
ТОШКЕНТ, 29 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Швейцария элчиси Константин Оболенскийни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Мамлакатимизда беш йиллик дипломатик миссиясини якунлаётган Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский билан хайрлашув учрашуви ўтказилди”, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Унга Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз.
Жаноб элчига касбий фаолиятида янги муваффақият тилаймиз”.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 7 майда ўрнатилган. Константин Оболенский 2021 йил 25 август куни Президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистондаги элчи сифатида ишонч ёрлиқларини топширган.
“Дунё” АА сурати.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси