Ўш шаҳридаги Алишер Навоий кўчаси янги қиёфа касб этди
Август 28, 2025. 09:21 • 32 сония
• 451
ЎШ, 28 август /"Дунё"АА/. Ўш шаҳрида янгиланган Алишер Навоий кўчасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбоев, шаҳар жамоатчилиги ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, вилоят аҳолиси иштирок этди.
Ўш шаҳрини ободонлаштириш мақсадидаги мазкур лойиҳага давлат бюджетидан 2 миллиард сом маблағ ажратилди.
Женишбек Токторбоев Ўш шаҳар мэри этиб сайланганидан буён шаҳарда катта ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, шаҳар ҳокими ташаббуси билан жорий йилнинг 4 июль куни Ўш шаҳридаги марказий истироҳат боғида буюк ўзбек шоири Алишер Навоийнинг янги ҳайкали ўрнатилган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда