Logo

Ўзбекистон ва Қозоғистон пойтахтларида икки мамлакат маҳсулотларини сотиш учун савдо марказлари ташкил этилиши мумкин

Февраль 19, 2025. 12:17 • 57 сония

192
Ўзбекистон ва Қозоғистон пойтахтларида икки мамлакат маҳсулотларини сотиш учун савдо марказлари ташкил этилиши мумкин

ОСТОНА, 25 февраль. /"Дунё" АА/. Тошкентда Қозоғистоннинг, Остонада эса Ўзбекистоннинг савдо маркази қурилиши мумкин, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган қозоғистонлик тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Унда икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, ўтган йили Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида Ўзбекистон маҳсулотларининг дистрибьюторлик маркази очилди. Мазкур маркази орқали Ўзбекистондан Қозоғистон бозорига қишлоқ хўжалиги товарлари, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилинмоқда. Бундан ташқари, мазкур хабдан бошқа мамлакатларга экспорт қилинаётган Ўзбекистон маҳсулотларини вақтинча сақлаш учун фойдаланилади. 

"Ўтган ёзда Қозоғистонда ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Остона шаҳри ҳокими билан самарали учрашув ўтказдик ва ҳамкорлик меморандумини имзоладик. Ушбу ҳужжатда, Ўзбекистон томонига Остона шаҳридан ер, худди шундай тартибда Тошкент шаҳридан Қозоғистон учун ер ажратиш кўзда тутилган. Савдо марказлари ушбу ҳудудларда қурилиши керак. Кейинчалик ушбу марказлар орқали Ўзбекистон товарларини Остонада, Қозоғистон маҳсулотларини эса Тошкентда сотиш мумкин бўлади", – дея Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов сўзларидан иқтибос келтирилган мақолада.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш