Нью-Йоркдаги фестивалда Ўзбекистон миллий маданияти ва анъаналари намойиш этилди

Ноябрь 19, 2026. 09:00 • 2 дақ

• 35
Нью-Йоркдаги фестивалда Ўзбекистон миллий маданияти ва анъаналари намойиш этилди
Нью-Йоркдаги фестивалда Ўзбекистон миллий маданияти ва анъаналари намойиш этилди
Нью-Йоркдаги фестивалда Ўзбекистон миллий маданияти ва анъаналари намойиш этилди
Нью-Йоркдаги фестивалда Ўзбекистон миллий маданияти ва анъаналари намойиш этилди
Нью-Йоркдаги фестивалда Ўзбекистон миллий маданияти ва анъаналари намойиш этилди

НЬЮ-ЙОРК, 19 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бруклин жамоат кутубхонасида бўлиб ўтган халқаро тиллар фестивалида Ўзбекистоннинг маданий мероси, миллий анъаналари ва сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон дастуридан ўзбекистонлик рассом Олег Овчаренконинг “Буюк ипак йўли” номли ижод намунаси намойиши ўрин олди. Саҳна образлари орқали томошабинларга Ўзбекистоннинг асрлар давомида Шарқ ва Ғарбни боғлаб келган қадимий савдо йўлининг асосий марказларидан бири сифатидаги тарихий ўрни кўрсатиб берилди.

Алишер Навоий асари асосида саҳналаштирилган “Фарҳод ва Ширин” спектакли ҳам томошабинларда катта таассурот қолдирди. Ушбу асар Америка жамоатчилигини мамлакатимизнинг адабий ва бадиий мероси билан янада яқиндан таништирди.

Театр томошалари миллий либослар, анъанавий матолар, кулолчилик ва халқ амалий санъати усталари буюмлари кўргазмаси билан уйғунлашди. Меҳмонларга Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар, уларнинг меъморий обидалари ҳамда маданий-маърифий туризм имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбек тили, миллий анъаналар ва давлат рамзларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбек тили байрами ва Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбирлар шукуҳи остида ўтган ушбу фестиваль мамлакатимизнинг маданий ўзига хослигини хорижда намойиш этиш учун яна бир муҳим майдонга айланди.

Дастурнинг Ўзбекистонга оид қисми мамлакатимизнинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси билан маданий-маърифий ва сайёҳлик лойиҳаларини амалга оширишда доимий ҳамкорлик қилиб келаётган “Turan American Heritage Association” жамоат ташкилоти иштирокида тақдим этилди.

Тадбир Америка жамоатчилигига Ўзбекистонни бой тарихий мерос, бетакрор санъат ва кенг сайёҳлик имкониятларига эга мамлакат сифатида таништириш имконини берди.

Бундай ташаббуслар ўзбек тили, миллий маданият ва давлат рамзларини кенг тарғиб этиш, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш