Беларусда ўзбек тили байрами кенг нишонланди
Октябрь 23, 2026. 20:30 • 51 сония
• 80
ГРОДНО, 23 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси томонидан Янка Купала номидаги Гродно давлат университети раҳбарияти ва ўзбекистонлик талабалар билан Ўзбек тили байрамига бағишланган учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда иштирокчиларга ўзбек тилининг тарихи, унинг маданий аҳамияти ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлашдаги ўрни ҳақида сўзлаб берилди.
Университет раҳбарияти мазкур ташаббусни юқори баҳолаб, бундай учрашувларни мунтазам равишда ўтказишдан манфаатдор эканини билдирди. Бундан ташқари, томонлар белорус ва ўзбек таълим муассасалари ўртасидаги академик ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар.
Ташриф доирасида элчихона вакиллари Гродно шаҳрида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг ўқиш ва яшаш шароитлари билан ҳам яқиндан танишиб, Беларусда таълим олаётган ватандошларимизга зарур кўмак кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси