Куала-Лумпурда Ўзбек тили байрамига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Октябрь 23, 2026. 18:30 • 57 сония

• 129
Куала-Лумпурда Ўзбек тили байрамига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

КУАЛА-ЛУМПУР, 23 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Малайзияда таълим олаётган ва малака ошираётган ўзбекистонлик ўқитувчилар, профессорлар ҳамда талабалар иштирокида Ўзбек тили байрамига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Жиззах давлат педагогика университети, Утара университети, Ўзбекистон жаҳон ёшлар ассоциацияси вакиллари, шунингдек, элчихона ҳузурида фаолият юритаётган “Ўзбек тили дўстлари” клуби аъзолари қатнашди.

Иштирокчиларга мамлакатимизда ўзбек тилини ривожлантириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йил 21 октябрь куни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг янги шаклига оид имзоланган қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Учрашувда Малайзиядаги ватандошлар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва она тилига бўлган қизиқишни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларга дипломатик ваколатхона кутубхонасидан ўзбек адабиёти дурдоналари ва даврий нашрлар тақдим этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш