Доҳада Ўзбек тили байрами муносабати билан ватандош талабалар учрашуви ташкил этилди

Октябрь 21, 2026. 16:30 • 2 дақ

• 175
Доҳада Ўзбек тили байрами муносабати билан ватандош талабалар учрашуви ташкил этилди
Доҳада Ўзбек тили байрами муносабати билан ватандош талабалар учрашуви ташкил этилди
Доҳада Ўзбек тили байрами муносабати билан ватандош талабалар учрашуви ташкил этилди
Доҳада Ўзбек тили байрами муносабати билан ватандош талабалар учрашуви ташкил этилди

ДОҲА, 21 октябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Қатардаги элчихонасида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ушбу давлатда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирокида учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Қатарнинг нуфузли университетларида ўқиётган 40 нафарга яқин ўзбекистонлик талабалар ҳамда араб тилини ўрганиш бўйича тайёрлов дастурида иштирок этаётган ёшлар қатнашди.

Учрашувдан кўзланган мақсад хорижда таҳсил олаётган ёшлар ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантириш, миллий қадриятлар ва она тилига бўлган эътиборни янада оширишдан иборат бўлди.

Тадбир давомида талабалар ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасалари, мутахассисликлари ва ўқиш жараёни ҳақида маълумот берди. Шунингдек, элчихона фаолияти билан танишиш, талабаларни қизиқтирган масалаларни муҳокама қилиш ва келгусидаги ташаббуслари юзасидан фикр алмашилди.

Дипломатлар ватандошлар билан мунтазам мулоқот олиб бориш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда зарурат туғилганда тегишли масалалар бўйича кўмаклашиш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Иштирокчиларга ўзбек миллий таомлари тортилди. Бундай учрашувлар турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг бир-бирлари билан яқиндан танишиши, дўстона алоқалар ўрнатиши, ўзаро тажриба алмашиши ҳамда ўзбек тилини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш