Ўзбекистоннинг янги элчиси Исроилга келди

Октябрь 05, 2023. 10:49 • 52 сония

1761
	Ўзбекистоннинг янги элчиси Исроилга келди

ТОШКЕНТ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жаҳонгир Аминов бугун Исроилга борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жаҳонгир Аминов 49 ёшда. Дипломат Самарқанд кооператив институтининг (ҳозирги Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти) халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган. Ўз мутахассислиги бўйича Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида ишлаган.


У 2000 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида. Жумладан, марказий аппаратда, Ўзбекистоннинг Исроил ва Озарбайжондаги элчихоналарида фаолият кўрсатган. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар МДҲ давлатлари билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Жаҳонгир Аминов 2020-2023 йилларда Ўзбекистон элчихонасини бошқарган Феруза Маҳмудова ўрнини эгаллади.

Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш