Ўзбекистон элчиси Австрия Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Октябрь 28, 2023. 12:47 • 44 сония
• 4199
ВЕНА, 28 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Бахтиёр Ибрагимов Вена шаҳрида Австрия Ташқи ишлар вазирлиги протокол бўлими бошлиғи ўринбосари Бернхард Фостенхаммерга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда Ўзбекистон-Австрия ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Бернхард Фаустенхаммер Австрия томони Ўзбекистон билан ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама асосда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ибрагимов Венага тайинланишидан олдин Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили (2017–2023 йиллар) лавозимида ишлаган. У 57 ёшда. Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозир – Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлаган.
Янги элчи 1992 йилдан бери ТИВ тизимида ишлаб келмоқда. Вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.
У Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик даражасига эга.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Россиянинг Жанубий Кореядаги элчилари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди
Индонезияда Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди
Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги бош консули ватандош талабалар билан учрашди
Стокгольмда Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди
Ўзбекистон дипломатлари Чеченистонда таҳсил олаётган юртдошларимиз билан учрашдилар