Ўзбекистон элчиси ва Саудия Арабистонининг йирик компанияси вакили аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар
Декабрь 06, 2023. 12:17 • 2 дақ
• 146
АР-РИЁЗ, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистони пойтахтида «Acwa Power» компаниясининг мамлакатимиз бўйича масъул вакили Башир ал-Ғурайд билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш ҳамда икки давлат ўртасида олий ва юқори даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалий амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Башир ал-Ғурайд сўнгги йилларда Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилганини юқори баҳолади.
«Мазкур саъй-ҳаракатлар авваламбор икки қардош халқларимиз манфаатларига бирдек хизмат қилмоқда. Жумладан, шу йил 25-27 ноябрь кунлари Саудия Арабистони инвестициялар вазири бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи, тегишли вазирлик ва идораларда ўтказилган самарали мулоқот ва эришилган келишувлар ниҳоятда натижадор бўлди. Шунингдек, шу йил 16 декабрь куни икки давлат ишбилармонлар кенгаши раҳбарлари ўртасида видеоконференция тарзидаги учрашув ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу тадбирда ҳам Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг йирик ишбилармон доира вакиллари ўзларининг аниқ ишлаб чиққан лойиҳалари билан иштирок этишлари кутиляпти», - деди у.
Бўлиб ўтган мулоқот якунида томонлар жорий йил якунига қадар ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларига юқори даражада тайёргарлик кўриш ва Саудия компаниясининг Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесига сармоя киритиши бўйича тегишли ташкилотлар билан музокараларини уюштириш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди