Италиянинг етакчи компаниялари Тошкентдаги халқаро бизнес-форумда иштирок этади
Ноябрь 23, 2026. 14:00 • 2 дақ
• 98
РИМ, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италия ушбу давлат Савдо-саноат палатаси (CCII) Бош котиби Пьер Луижи Агата билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокараларда жорий йил 29 ноябрь – 2 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Янги Ўзбекистон: глобал имкониятлар чорраҳаси” халқаро бизнес-форумида Италия ишбилармон доиралари вакилларининг иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
CCII бошқаруви аъзолари ҳамда 50 га яқин Италия компания вакиллари форумда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтгани маълум қилинди. Тадбир ҳақидаги маълумотлар Палата аъзолари, ҳудудий савдо-саноат палаталари ва Марказий Осиё бозорига қизиқиш билдирган 1000 дан ортиқ Италия компаниясига етказилган.
Учрашувда Италия томони “Янги Тошкент” лойиҳасига катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади. Суҳбат чоғида инвесторлар ва ушбу лойиҳага қурилиш, девелопмент, архитектура, муҳандислик ҳамда инфратузилма соҳаларида фаолият юритувчи компанияларни жалб этиш бўйича фикр алмашилди.
CCII вакиллари Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш италиялик компаниялар орасида ортиб бораётганини қайд этиб, юртимиз ишбилармонлик ҳамжамияти билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси