Ўзбекистон маҳсулотларини Қозоғистон портлари орқали ташиш масалалари муҳокама қилинди
Декабрь 03, 2024. 10:13 • 38 сония
• 160
ОҚТОВ, 3 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон бош консули Жамолиддин Абдукаримов Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги "Қуриқ порт" бош директори Серик Ахметов билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Порт раҳбари бандаргоҳнинг айни пайтдаги ҳолати, инфратузилма имкониятларини кенгайтириш учун халқаро ҳамкорлар билан олиб борилаётган ишлар хусусида сўзлаб берди.
"Қуриқ порт"ни келгусида ривожлантириш учун бир қатор инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган, шу жумладан портда "Саржа" кўп функцияли денгиз терминали қурилиши якунланмоқда. Ушбу транспорт-логистика маркази лойиҳаси дон ва кўп функцияли терминаллар ва умумий юк терминаллари қурилишини ўз ичига олади. Бу портнинг юк ўтказувчанлик имкониятини сезиларли даражада оширади", деди у.
Қозоғистон томони ўзбекистонлик экспортчилар мурожаатларини қабул қилиш ва улар билан яқиндан ишлашга тайёрлигини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди