Ўзбекистоннинг транспорт соҳасидаги ислоҳотлари Хитойда намойиш этилди
Сентябрь 04, 2024. 09:38 • 43 сония
• 220
ГУАНЧЖОУ, 4 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан жорий йил 24-27 август кунлари "Guangdong Hong Kong Macao Greater Bay Area Smart Transportation Industry Expo" кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу стендда юртимида сўнгги 7 йил ичида транспорт соҳасида, йўл қурилиши, инфраструктурани янгилаш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, "Ўзбекистон транспорт соҳасида ривожи ва имкониятлари" мавзусида тақдимот ташкил этилди.
Кўргазма доирасида иштирокчилар билан Ўзбекистонда йўл қурилиши соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва жойлардаги ҳолат билан яқиндан танишиш мақсадида мамлакатимизга сафарлар ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Хитой томони жорий йилда "Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой" янги темир йўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича мамлакатлар раҳбарлари саъй- ҳаракатларини юқори баҳолаб, ушбу темир йўл лойиҳаси амалга ошгач, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси янада ошишини таъкидладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси