Ўзбекистон дипломатлари ва Марий Эл Республикаси делегацияси савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар

Июнь 03, 2026. 11:25 • 2 дақ

126
Ўзбекистон дипломатлари ва Марий Эл Республикаси делегацияси савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар

ҚОЗОН, 3 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Йошкар-Ола шаҳридаги ваколатхонаси иштирокида Марий Эл Республикаси бизнес-миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик юқори суръатларда ривожланиб бораётганини қайд этди.

Мулоқот чоғида иштирокчиларга мамлакатимизнинг иқтисодий ва саноат салоҳияти, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эркин иқтисодий зоналарда амал қилаётган имтиёз ва преференциялар, шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб этиш механизмлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек ўқинг

Марий Эл Республикаси вакиллари ўз ҳудудидаги саноат корхоналарининг имкониятларини тақдим этиб, ўзбекистонлик ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якунида тармоқ бизнес-миссияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, шунингдек, икки давлат ҳудудлари ишбилармон доиралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш