Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик кенгаймоқда

Май 28, 2026. 13:00 • 2 дақ

116
Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик кенгаймоқда

ХУХ-ХОТО, 28 май. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз дипломатлари томонидан Хитойнинг Ички Мўғулистон ҳудудининг Хух-Хото шаҳрида Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда мазкур ҳудуднинг вазирлик ва идоралари, Халқаро савдони ривожлантириш кенгаши, савдо-саноат палаталари ҳамда қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, қайта ишлаш саноати ва қурилиш каби соҳаларда фаолият юритаётган етакчи компаниялар вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбати иштирокчиларига мамлакатимизда хорижий сармоядорлар учун яратилган қулай инвестицион муҳит, ҳудудларнинг савдо-иқтисодий салоҳияти, етакчи тармоқлари, эркин иқтисодий ва саноат зоналаридаги мавжуд кенг имкониятлар ҳамда туризм жозибадорлиги хусусида батафсил маълумот етказилиб, мазмунли тақдимотлар ўтказилди.

Хитой томони Ўзбекистон билан қўшма инвестицион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ва мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари билан яқин шериклик муносабатларини ўрнатишга катта қизиқиш билдирди.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар якунида Ички Мўғулистон ҳудудининг етакчи компаниялари вакилларидан иборат махсус бизнес-миссиянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.


Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш