4-5 июнь кунлари Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияда бўлади
Июнь 02, 2026. 22:00 • 58 сония
• 52
ТОШКЕНТ, 2 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4-5 июнь кунлари амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида ўтадиган 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Ўзбекистон етакчиси жаҳон иқтисодиётидаги вазият, Ўзбекистон – Россия иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари борасидаги фикрлари билан ўртоқлашади, шунингдек, мамлакатимизни ривожлантиришнинг бугунги устувор йўналишларига тўхталиб ўтади.
Ташриф дастурида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказиш ҳамда юртимизда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этиш кўзда тутилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти раислигида ўтказилган йиғилишда кимё саноатини жадал ривожлантириш вазифалари белгиланди

Ўзбекистон Президентига кимё саноатини ривожлантириш йўлидаги истиқболли лойиҳалар билан танишди


