Ўзбекистон делегацияси Япониянинг Точиги префектурасида бизнес форум ўтказди
Май 30, 2026. 11:00 • 56 сония
• 49УЦУНОМИЯ, 30 май. /“Дунё” АА/. Япониянинг Точиги префектурасида “Ўзбекистоннинг бизнес имкониятлари ва инсон капитали” форуми ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда 110 нафардан ортиқ йирик япон компаниялари, рекрутинг агентликлари ва давлат тузилмалари вакиллари иштирок этди. Форум доирасида Ўзбекистоннинг инвестициявий ва бизнес салоҳияти, инсон ресурслари имкониятлари, ёшларни халқаро меҳнат бозори талаблари асосида тайёрлаш, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тақдим этилди.
Сафар давомида Точиги префектураси губернатори Томикадзу Фукуда билан ҳам учрашув ўтказилди. Музокаралар чоғида ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, туризм ва таълим соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Форум ва учрашувлар якунлари бўйича кўплаб соҳаларда Ўзбекистондан малакали меҳнат ресурсларини жалб қилиш бўйича қатор келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси







