Logo

Кувайт Ўзбекистондан қуритилган мевалар экспортини кўпайтирмоқчи

Май 11, 2024. 12:07 • 55 сония

131
Кувайт Ўзбекистондан қуритилган мевалар экспортини кўпайтирмоқчи

АЛ-КУВАЙТ, 11 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайтнинг "Al Homaizi Food Industries" компанияси менежери Муҳаммад Ҳусайн, бўлим бошлиғи Имад Аҳмад Мир, департамент директори Муҳаммад Абдулҳади билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Кувайт бозорига экспорт ҳажмини янада ошириш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

 Кувайт вакиллари Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзбек маҳсулотларининг экспорти учун тақдим этилаётган имтиёзлар, хорижий импортёрлар учун яратилган қулайликлар билан танишдилар.

Кувайт томони Ўзбекистондан қуруқ мевалар, шоколад маҳсулотлари, шарбат ва ҳолва каби турли ширинликларни сотиб олиш мақсадида ўзбек компаниялари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Элчи "Al Homaizi Food Industries" компанияси раҳбарияти ва вакилларини шу йил 13-14 май кунлари ўтказиладиган Ўзбекистоннинг инвестициявий, экспорт ва туристик салоҳиятига бағишланган кўргазмада иштирок этишга таклиф қилди.

Кўргазма давомида "Al Homaizi Food Industries" компанияси Ўзбекистондан қуритилган меваларни Кувайтга экспорт қилиш учун ўзбек экспортёр компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатиши мумкинлиги таъкидланди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган йўналишлар бўйича ишларни жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон компаниялари билан онлайн музокаралар ўтказиш тўғрисида келишилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш