Logo

Кувайт инвестиция компаниялари уюшмаси Ўзбекистонга хорижий cармояларни жалб қилишга кўмаклашади

Октябрь 03, 2025. 19:41 • 50 сония

74
Кувайт инвестиция компаниялари уюшмаси Ўзбекистонга хорижий cармояларни жалб қилишга кўмаклашади

АЛ-КУВАЙТ, 3 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт инвестиция компаниялари уюшмаси бошқарув кенгаши раиси, "AlSafat Investment Co." компанияси раҳбари Абдулла Ҳамад ат-Таркит билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида Ўзбекистонда савдо-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва хорижий инвесторлар учун яратилган сармоявий муҳит тўғрисида сўзлаб берилди.

 Ўзбекистонда замонавий меҳмонхоналар, ресторанлар, бизнес марказлари ҳамда тиббиёт муассасаларини қуриш ва қайта тикланувчи энергия соҳасидаги лойиҳаларда иштирок этиш, шунингдек, Кувайт инвестицияларини жалб қилиш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

  Абдулла Ҳамад ат-Таркит Ўзбекистон Президентининг жорий йил 17-18 февраль кунлари Кувайтга амалга оширган ташрифи давомида эришилган келишувлар икки томонлама алоқаларни барча йўналишларда янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётганини таъкидлади. У, шунингдек, муҳокама қилинган йўналишларда Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун Кувайт инвестицияларини жалб қилишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Томонлар жорий йилнинг 16-18 декабрь кунлари Ал-Кувайт шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Кувайт инвестиция компаниялари иштирокида қўшма тадбир ўтказишга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш