Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирландилар

Ноябрь 16, 2026. 22:40 • 2 дақ

• 28
Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирландилар
Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирландилар
Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирландилар
Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирландилар

ТОШКЕНТ, 16 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Масқат шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саидни икки мамлакатнинг олий давлат мукофотлари билан тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўмон Султони икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қўшган улкан ҳиссаси учун Президентимизни Султонликнинг олий давлат мукофоти – “Ол Саид” ордени билан тақдирлади.

Давлатимиз раҳбари бундай юксак эътироф учун Ўмон Султонига самимий миннатдорлик билдириб, ушбу мукофотни бутун Ўзбекистон халқига, мамлакатларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ва мустаҳкам ҳамкорликка кўрсатилган юксак ҳурмат ифодаси сифатида қабул қилишини таъкидлади.

Ўз навбатида, Президентимиз Ўмон Султонини мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни изчил ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан мукофотлади.

Таъкидланганидек, ушбу мукофот Ўмон Султонининг икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларига Ўзбекистон халқи ва давлати томонидан билдирилган юксак эҳтиром ифодасидир.

Етакчиларнинг олий давлат мукофотлари билан ўзаро тақдирланиши томонларнинг кўп қиррали шерикликни янада мустаҳкамлашга бўлган қатъий интилишини намоён этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш