Кувайтнинг етакчи ишбилармон доиралари вакилларининг Сурхондарё вилоятига бизнес миссияси уюштирилди
Ноябрь 16, 2024. 11:36 • 2 дақ
• 127
АЛ-КУВАЙТ, 16 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кувайтнинг етакчи ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациясининг Сурхондарё вилоятига бизнес миссияси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида Кувайт компаниялари вакиллари Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Шерали Жўраев ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдувохидов билан учрашув ўтказдилар.
Музокаралар чоғида Сурхондарё вилоятида Она ва бола кластерини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, юрак-қон томир ва бошқа оғир жарроҳлик амалиётларни ҳамкорликда ўтказиш, малакали мутахассисларни тайёрлаш, вилоятда импорт қилинаётган дори воситаларини ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Кувайт бизнеси вакиллари сафар давомида вилоятдаги эркин савдо зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар, ҳудудлараро савдо алоқаларини кенгайтириш учун яратилган шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан танишди.
Шеробод туманига ташриф давомида эса тиббиёт ўқув маркази, лаборатория ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун таклиф этилган шароитлар кўздан кечирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси