Logo

Ўзбекистон ҳудудлари ва Татаристон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Октябрь 07, 2024. 07:38 • 31 сония

264
Ўзбекистон ҳудудлари ва Татаристон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

ҚОЗОН, 7 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон бош консули Нодиржон Қосимов Татаристон Бош вазирининг ўринбосари – қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат масалалари вазири Марат Зяббаров билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.



Унда Ўзбекистон ҳудудлари ва Татаристон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эркин иқтисодий зоналар фаолияти ҳақида сўзлаб берилди.

Музокара якунида Татаристон Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат масалалари вазирлиги делегациясининг Ўзбекистон ҳудудларига ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш