Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг йирик заргарлик компанияси ўртасида ҳамкорлик ўрнатилмоқда
Январ 15, 2025. 16:39 • 51 сония
• 142
ДЕҲЛИ, 15 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг машҳур "Sonani Industries Pvt. Ltd" компанияси раиси Манеш Сонани билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Sonani Industries Pvt. Ltd" Гужарат штатининг Сурат шаҳрида жойлашган йирик компания бўлиб, юқори сифатли заргарлик маҳсулотлари билан ном қозонган.
Учрашув доирасида ҳиндистонлик саноатчиларга Ўзбекистонда сўнгги йилларда хориж ишбилармон доиралари вакиллари ва сармоядорлари фаолияти учун яратилган қулай ва жозибадор муҳит, жумладан, заргарлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш бўйича кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди.
Компания вакиллари мамлакатимиз билан ҳамкорликда заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишга чақирилди. Ушбу ҳамкорлик доирасида тақдим этиладиган имтиёз ва преференциялар тизимига алоҳида эътибор қаратилди.
Манеш Сонани Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган янгиланиш жараёнини катта қизиқиш билан кузатаётгани, амалий лойиҳаларни муҳокама қилиш учун Тошкентга сафар қилишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.
Томонлар "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ва "Sonani Industries Pvt. Ltd" компанияси ўртасида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш истиқболлари билан боғлиқ масалаларни батафсил муҳокама қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади