Покистоннинг Файсалобод шаҳар Савдо саноат палатаси Ўзбекистон ҳудудлари билан тўқимачилик соҳасида ҳамкорликка тайёр
Ноябрь 22, 2024. 09:22 • 2 дақ
• 206
ИСЛОМОБОД, 22 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг Файсалобод шаҳар Савдо-саноат палатаси раҳбари Реҳан Насим Бҳарара бошчилигидаги тадбиркорлар делегацияси билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон–Покистон ўртасида тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик қилиш, тайёр кийим кечак ва уй текстили ишлаб чиқариш масалаларини муҳокама қилинди.
Покистоннинг етакчи соҳавий компаниялари ва уларнинг илғор тажрибасини Ўзбекистонга жалб қилиш шартлари келишиб олинди.
Икки томонлама товар айланмаси ҳажмларини ошириш, ўзаро экспорт номенклатурасини янги турдаги маҳсулотлар ҳисобига кенгайтириш, савдодаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича фикр алмашилди.
Файсалобод савдо-саноат палатаси аъзолари ва Ўзбекистон ҳудудлари, жумладан Бухоро, Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги тўқимачилик компаниялари ўртасида онлайн учрашувлар ташкил этиш, икки томон тадбиркорларининг сафарларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Файсалабод Савдо-саноат палатаси тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган 9 мингдан ортиқ аъзони бирлаштиради. Файсалабод Покистоннинг тўқимачилик пойтахти ҳисобланади. Мамлакатнинг текстил соҳасидаги 70 фоиз экспорт тушумлари мазкур шаҳарда жойлашган ишлаб чиқариш қувватлари ҳиссасига тўғри келади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси