Logo

Ўзбекистон ва Ҳиндистон Экспорт-импорт банки ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди

Октябрь 18, 2024. 19:25 • 41 сония

151
Ўзбекистон ва Ҳиндистон Экспорт-импорт банки ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди

ДЕҲЛИ, 19 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Шуҳрат Вафоев ва Ҳиндистон Экспорт-импорт банки (Eximbank of India) бош менежери Нирмит Вэд ўртасида онлайн шаклдаги музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда ўзаро молиявий ва техник кўмак доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Ҳиндистон Эксимбанки ўртасида мамлакатимиздаги инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун Ҳиндистон ҳукумати кредитини ажратиш бўйича ҳадли келишувнинг бажарилишига оид масалалар муҳокама қилинди.


Томонлар автомобиль йўллари қуриш ва таъмирлаш, олий таълим муассасаларида онлайн смарт-аудиторияларни ташкил этиш, аҳоли пунктларида канализация тизими барпо этиш ва бошқа долзарб йўналишларда ҳамкорлик лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш юзасидан ўзаро фикр алмашди.


Ушбу лойиҳаларни яқин истиқболда изчил амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни тезлаштириш юзасидан келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш